Yakshanba, 29.09.2024, 08:26
Приветствую Вас Гость | RSS
Yulduzlar Bilan Birga Bo'ling!!!!
Главная | Yulduzcha | Регистрация | Вход
  
Qidiruv
Kirish qismi
Привет, Гость

Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!
Mexmon
Bepul SMS



Главная » Файлы » Yangiliklar

Kechirimga loyiqmanmi
[ Скачать с сервера (28.3 Kb) ] 03.07.2011, 19:40
Таҳририятга ташриф буюрган аёл гуноҳлари учун газета орқали кечирим сўрамоқчилигини айтганида, ҳайрон бўлдик. "Кимдан кечирим сўрамоқчисиз?”, деб сўраганимизда, "Буни фақат «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» кўрсатуви режиссёри ва бошловчиси Мираббос Мирзааҳмедовга айтаман”, деди. Шундан сўнг уни экспертимиз билан учраштирдик.

— Гапни нимадан бошлашни билмаяпман. Аслида бу ишларга анча бўлган. Бундан ўн-ўн беш йиллар муқаддам, турмуш ўртоғим ишсиз қолиб, қийналгандик. Бўйи етган қизларим бор. Ўғилларим кичкина, ҳали ёрдам бера олишмасди. Ўша маҳал катта қизимга совчилар кела бошлади. Қуда томонга қиз узатишга пулимиз йўқ деб айтишга ор қилдик ва рози бўлдик. Аслида турмуш ўртоғим норози бўлса-да, мен ҳол-жонига қўймасдан танишидан фоизга қарз олдирдим. Ўша пулга қизимга сарпо қилиб, узатдик. Эрим "Пулни тежаб ишлат”, деса ҳам, мен катта-катта харажат қилдим. Қудаларнигш олдида ўзимни кўрсатиб қўйгим келди, шекилли... Тўғриси, эрим яна иш топишига ишончим комил эди. Кўп ўтмай қарз муддати ҳам тугади. Бизнинг берадиган пулимиз йўқ, танишимиз сўраб келишини қўймайди. Фоизи ҳам қўшилиб қарзимиз ошиб борарди. Кўп ўтмай сиримиз ошкор бўлди. Ҳар куни жанжал бўлавергач, қўни-қўшниларимиз ҳам қарзимиздан хабар топишди. Қизим «Қайнонам "Ота-онангиз қарзга ботиб қолишган эканми?» деяпти!”, деб йиғлаб келгач, унинг тинчини ўйлаб, бошқа бир танишимиздан қарз олиб узилдик. Энди бунисидан қутулишни ўйлашимиз керак эди. Бировдан олиб бошқасига беравериб, қарзимиз ҳовлимизнинг нархидан ҳам ошиб кетибди. Лекин шунга қарамай одамларга сир бой бергимиз келмайди, яъни кийиниш ва бойвуччалардек юришни канда қилмаймиз. Эрим неча марта, "Бу юришингни қўй! Кимни алдамоқчисан, барибир ўзимиз азият чекяпмиз-ку?”, деса ҳам, билганимдан қолмадим. Одамлар қарзини сўраб келавергач, бир куни дугонам билан гапни бир жойга қўйиб, қизимни олиб шаҳарга қочиб келдик. Эримга «Мен ишлаб пул топиб келаман, ўғилларингиз кичкина, уларга ўзингиз қараб туринг. Одамлар қарзини сўраб келса, билмайман, сизлардан хотиним олган, ундан сўранглар, деб қайтариб юборинг», деб хат ёзиб қолдирдим. Шаҳарда дугонам билан битта уйни ижарага олиб яшай бошладик. Ёнгинамиздаги «Фарҳод» бозорида савдо қиламиз, эрталаб мева-сабзавотларни улгуржи олиб, устига қўйиб сотамиз. Лекин кўп ўтмай бу иш билан пул орттира олмаслимгини тушундим. Оғир иш қилгим келмас, енгилроқ, лекин яхши ҳақ тўланадиган иш топишни орзу қилардим.

— Турмуш ўртоғингиз билан болаларингиздан хабар олиб турдингизми? Уларнинг аҳволи нима бўлди?

— Аввалига, аниқроғи олти ой давомида қаердалигимизни айтмадим. Кейин бозорда бир танишимизни кўриб қолиб ундан бор гапни эшитгач, эримга қўнғироқ қилдим. Биз йўғимизда одамлар қарзлариини сўраб келаверишган, охири ҳеч нима ундира олмасликларини билиб, уйдаги қўлга илинган нарсани кўтариб кетишибди.

— Шунда ҳам нотўғри иш қилаётганингизни тушунмадингизми?

— Йўқ. Ўша куни ўзим билан олиб келган қизимнинг тоби бўлмай қолди ва "Ойи, манти егим келяпти”, деди. Тезда ён қўшнимнинг мантиқасқонини олиб чиқиб, қизимнинг кўнгли тусаган таомни тайёрлаб бердим. Негадир яп-янги, катта мантиқасқонга қараб фикрим бузилди. Ўша куни кечгача бешта қўшнидан мантиқасқонини олдим ва қоронғу тушгач, қизим билан ҳамма нарсамизни таксига ортиб, шаҳарнинг бошқа бурчагида яшайдиган бир танишимникига қочиб кетдик. Эртаси куни хаммасини сотиб, анча-мунча пул қилиб олдим.

— Ижара уйингизнинг эгаси-чи?

— Уми? Менимча қўшнилар икки-уч кундан кейин буюмларини сўраб чиқиб бизни топа олишмагач, уй эгасига хабар қилишган… Хуллас, уй эгаси бир ойлик ҳақини тўламай кетганим ва эшик қулфини бузишга мажбур бўлгани учун қарғаган бўлса керак. Шундан кейин бу машғулот менга ёқиб қолди. Шаҳарнинг турли бурчакларидан ижарага уй оламан, бир ой яшаб қўшнилардан гўштқиймалагич, шарбатчиқаргич, дазмол, чангюткич, қозон ва мантиқасқонларини сўраб олиб, иккинчи ойнинг пулини тўлаш маҳали қочиб кетаман. Шаҳар катта, ҳеч ким мени топа олмайди, қолаверса, битта гўштқиймалагични деб ким ҳам қидирувга берарди. Лекин бу буюмларни қўшиб сотсам, анча-мунча пул бўларди. Шу ишга ўрганганимдан кейин ҳатто бозорда савдо қилишдан ҳам воз кечдим.

Иккита чангюткични сотиб, биринчи марта уйга борганимда, ҳовлимни таний олмай қўрқиб кетдим. Эрим ичувчи бўлиб қолган, икки ўғлим ҳам таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган. Уйда ҳеч нарса қолмаган, аламзада одамлар ҳатто гиламларни ҳам олиб кетишган, музлатгичу телевизорларни айтмасам ҳам бўлади…

— Сиз бошқаларни қақшатиб юрганингизда, сизнинг уйингизни ҳам бировлар «супириб» кетибди-да…

— Ҳа, энг ёмони мен кириб борганимда эрим қайрилиб ҳам қарамади, «Уйда ҳеч нима қолмаган, қарз эвазига бир нарса оламан деб овора бўлманг», деди ҳафсаласизгина. Оёғимда жон қолмай, ўтириб қолдим. Болаларимни қучоқлаб йиғларканман, қанчалик чуқурлашиб кетганимни тушундим. Эшитишимча, пулларини қайтариб ололмаган одамлар кекса ота-онамга ҳам гапиришибди. Кексайганда фарзанди туфайли юзи қора бўлган ота-онамнинг кўзига қарай олмасдим. Мен йўғимда эрим ҳам болаларни ёлғиз ташлаб ишга чиқа олмабди. Қизим ҳар замонда келиб хабар олиб турибди. Кўп ўтмай қариндошлар билан маслаҳатлашиб, эримни акам билан ишлагани жўнатдим, ўзим эса болаларимни бағримга олиб, уйни саришта қилишга тушдим. Одамларнинг норозилиги ўз ишини қилди, кичкина ўғлим мен йўғимда совуқ кунларда юпун юриб оғир дардга чалинган экан, шу сабаб ногирон бўлиб қолди…

— Афсус… шифокорга қаратдингизми?

— Ҳа, лекин касаллик ўтиб кетган экан. Ўшанда маҳалла-кўй ёнимда туриб, оғир кунимда яраганида уларга қилган ишларимни ўйлаб қаттиқ пушаймон едим. Фарзандим ҳарорати ошиб алаҳлаб ётганида, «Ойи, ўртоғимнинг дадасидан ҳам қарз эканмиз-а, ўшани тезроқ қайтаринг, бўлмаса мени ўйинга қўшмаяпти», дегач, адо бўлдим. Қилган ишларим болаларимга қанчалик таъсир қилганини ўшанда тушунганман…

Ўша воқеадан кейин кўзим очилди. Янги очилган қўшма корхонага ишга кирдим, қизим ҳам иш топди. Турмуш ўртоғим жўнатган пулларни йиғиб, эски қарзларимни бирма-бир уза бошладим. Одамларимизнинг бағрикенглигини қаранг, баъзилари «Шунча йил ўтиб кетди. Ҳозир ўғлинг бетоб, ўзингга пул керак, бермасанг ҳам майли» дейишди, баъзилар фақат бир қисмини олишди. Баъзи бировлар эса уйларидаги ортиқча буюмларини бизга чиқариб беришди. Кўпи билан икки-уч йилда рўзғоримни бутлаб, қарзларимдан қисман қутилдим. Асосийси энди ўз шаҳримда бемалол бошимни кўтариб юрадиган бўлдим… 

— Яхши, тўғри йўлга қайтганингиздан хурсандмиз.

— Нотўғри қадам ташлаганим, мол-дунёга ўчлигим менга қимматга тушди, ўғлимнинг бир томони ишламай қолган…

— Ҳозир тиббиёт ривожланган, даволатсангиз, Худо хоҳласа тузалиб кетади. Турмуш ўртоғингиз нима қилди?

— Қайтиб келди. "Энди кетманг”, деб жўнатмадим. Ҳозир бир пайтлар ўзи ишлаган автопаркка ишга кирди. Ҳаётим изига тушиб кетди, лекин юрагимда доғ қолди. Бу ишларга фақат ўзимни айблайман. Яқинда иккинчи қизимга совчи келди. Шунда газетадаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, сизлар билан учрашиш нияти туғилди. Қизимни узатишдан олдин, бир пайтлари фирибгарлик қилиб одамларни кўнглини оғритганим учун узр сўрамоқчиман…

— Тўғри йўл тутибсиз. Одамларимиз кечиримли, сизни аллақачон кечириб юборишгандир… Аксинча бўлса ҳам, бу мақолани ўқиб албатта кечиришади. Асосийси тўғри йўлга қайтишда ўзингизда куч топа олганингизда, оилангизни парокандаликдан асраб қолганингизда.

— Ўзим ҳам айнан шу учун қилмишларимни гапириб беришга қарор қилдим. Балки нотўғри йўл остонасида турганларга фойдаси тегса… Одам қанчалик фирибгар бўлмасин, фақат ўзига зарар экан. Лекин мен буни кечроқ тушундим…

— Куйинманг, Яратганнинг иродасига қарши чиқа олмайсиз. Ҳозир ҳалол яшаётганингизни кўрган болаларингиз ҳам, ота-онангиз ҳам кечиришади. Уларга озроқ вақт беринг.

— Айбларимни очиқ айтиб, иқрор бўлишга шароит яратганингиз учун раҳмат.

— Бемалол, бу лойиҳа айнан шунинг учун ташкил этилган.

Категория: Yangiliklar | Добавил: DjMIX
Просмотров: 1499 | Загрузок: 126 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
PREMYERA
FAOLLAR
  • Muzaffar
  • DjMIX
  • eXtreme_12
  • Rustambek
  • Time-ouT
  • NamoZ_ZarCitY
  • Sherbek
  • bekorchi
  • The_Best
  • HaYoT
  • TOP 10 IZOHCHILAR

  • DjMIX


  • Izohlari : 57
  • 1 - O`RNI

  • Jahongir


  • Izohlari : 28
  • 2 - O`RNI

  • eXtreme_12


  • Izohlari : 5
  • 3 - O`RNI

  • HaYoT


  • Izohlari : 4
  • 4 - O`RNI

  • Dragon_black


  • Izohlari : 4
  • 5 - O`RNI

  • Sherbek


  • Izohlari : 3
  • 6 - O`RNI

  • ZaY


  • Izohlari : 1
  • 7 - O`RNI

  • Talant


  • Izohlari : 1
  • 8 - O`RNI

  • Time-ouT


  • Izohlari : 1
  • 9 - O`RNI

  • Rustambek


  • Izohlari : 1
  • 10 - O`RNI
  • Saytdan olingan ma'lumotga saytimiz manzilini qo'yish shart!© 2024